«бахтсиз ҳодиса» тегли мақолалар


Тошкентдаги Бўрижар каналида 3 киши чўкиб кетди
12 апрель 2024, 08:55

Тошкентдаги Бўрижар каналида 3 киши чўкиб кетди

Тошкентдаги Бўрижар каналида уч киши, жумладан, 5 ёшли бола ва унинг онаси чўкиб кетди. Икки қурбоннинг жасади топилган, учинчисини қидириш ишлари давом этмоқда.

Йирик ЙТҲ туфайли эски ТошМИ яқинида катта тирбандлик юзага келди (фото)
4 апрель 2024, 11:02

Йирик ЙТҲ туфайли эски ТошМИ яқинида катта тирбандлик юзага келди (фото)

Пойтахтдаги эски ТошМИ яқинидаги Махтумқули кўчасида иккита юк машинаси ва кўп сонли енгил автомобиллар иштирокида ЙТҲ содир бўлди — воқеа жойида бўлган «Газета.uz» мухбири 15 га яқин машинани санади. Марказ томон ҳаракат вақтинча тўхтаб қолди. Фото.

Тошкентда 4 та енгил автомобиль тўқнашиши оқибатида 6 киши жароҳатланди
25 март 2024, 09:30

Тошкентда 4 та енгил автомобиль тўқнашиши оқибатида 6 киши жароҳатланди

Тошкентда кечаси Жаҳон тиллари университети яқинида тўртта автомобиль тўқнашиб кетди, оқибатда олти киши жароҳат олди. Кеча тунда, шунингдек, Бунёдкор шоҳ кўчасида олтита автомобиль тўқнашиб кетди.

Андижонда эркак конда тош босиб қолиши оқибатида вафот этди
27 ноябр 2023, 15:19

Андижонда эркак конда тош босиб қолиши оқибатида вафот этди

Булоқбоши туманидаги конда 46 ёшли эркакнинг устига тош юмалаб, босиб қолди. Оқибатда у воқеа жойида вафот этди.

«Ғишткўприк» божхона пости олдида эркак ўткинчига пичоқ билан ҳужум қилди
11 июл 2023, 11:30

«Ғишткўприк» божхона пости олдида эркак ўткинчига пичоқ билан ҳужум қилди

Қозоғистон билан чегарадаги «Ғишткўприк» божхона пости олдида 58 ёшли эркак йўлда кетаётган нотаниш шахсга пичоқ билан жароҳат етказди. ППХ ходимларига ҳам қаршилик қилган шахс резина таёқ ёрдамида зарарсизлантирилди. Жароҳатланган эркак касалхонага ётқизилган.

Самарқандда вояга етмаган ҳайдовчи 52 ёшли эркакни уриб юборди
23 май 2023, 11:55

Самарқандда вояга етмаган ҳайдовчи 52 ёшли эркакни уриб юборди

Самарқанд шаҳрида отасининг машинасини ҳайдаб кетаётган 16 ёшли ўсмир тезликни ошириб, йўлни кесиб ўтаётган эркакни уриб юборди. Жабрланувчи касалхонага ётқизилган.

Тошкентда ўзи ва ёш боласини каналга ташлаган аёл қутқариб қолинди
3 май 2023, 11:59

Тошкентда ўзи ва ёш боласини каналга ташлаган аёл қутқариб қолинди

Юнусобод туманидаги Бўзсув каналига 1,5 ёшли боласи билан ўзини ташлаган аёлни ППХ ходимлари қутқариб қолди. Ушбу ҳаракатга «оғир ҳаётий вазият» сабаб бўлган. 20 ёшли аёл ишидан афсусдалиги ва уларни қутқарганлардан миннатдор эканини айтди. Бола вақтинча меҳрибонлик уйига топширилди.

Сардобада ҳожатхонадан телефонини олиб чиқмоқчи бўлган уч киши вафот этди
27 апрель 2023, 23:32

Сардобада ҳожатхонадан телефонини олиб чиқмоқчи бўлган уч киши вафот этди

Сирдарё вилоятининг Сардоба туманида ҳожатхонага тушиб кетган телефонни олишга уринган бир оиланинг уч нафар аъзоси ҳалок бўлди.

2022 йилда саноат корхоналаридаги бахтсиз ҳодисаларнинг 28 таси ўлим билан тугади
30 март 2023, 12:52

2022 йилда саноат корхоналаридаги бахтсиз ҳодисаларнинг 28 таси ўлим билан тугади

Саноат хавфсизлиги қўмитаси назоратидаги корхона ва ташкилотларда 2022 йилда 81 та бахтсиз ҳодиса юз берди. Шулардан 28 тасида ўлим ҳолати қайд этилди. Ҳодисалар 60 фоиздан ортиқ ҳолатда ташкилий сабаб билан боғлиқ, дея изоҳ берилди.

Ўзбекистонда 2 йилда лифтлардаги бахтсиз ҳодиса сабаб 5 киши вафот этган
19 декабр 2022, 18:22

Ўзбекистонда 2 йилда лифтлардаги бахтсиз ҳодиса сабаб 5 киши вафот этган

2021−2022 йиллар давомида лифтларда 4 та бахтсиз ҳодиса содир бўлган ва натижада 5 нафар фуқаро ҳаётдан бевақт кўз юмган. Ҳозирда мавжуд лифтларнинг 290 дан ортиғи ўз хизмат муддатини ўтаб бўлган, капитал таъмирталаб.

Тошкентда автомобиль уриб юбориши натижасида пиёда ҳалок бўлди
31 август 2022, 17:01

Тошкентда автомобиль уриб юбориши натижасида пиёда ҳалок бўлди

30 августда пиёда юқори тезликда ҳаракатланиб келаётган Nexia-3 автомобили уриб юбориши оқибатида воқеа жойида вафот этди. ЙТҲни содир этган шахс Тошкент шаҳар маъмурий суди судьясининг катта ёрдамчиси экани айтилмоқда. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда $16 мингга яқин қалбаки доллар мусодара қилинди
30 август 2022, 10:09

Тошкентда $16 мингга яқин қалбаки доллар мусодара қилинди

Август бошида Тошкентда Spark автомобили салонидан қарийб 16 минг қалбаки доллар топилган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, қалбаки пул ясаш ва уларни ўтказиш билан шуғулланган шахсларни аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.

Қашқадарёда автомобиль ёниб кетиши оқибатида ҳайдовчи вафот этди
29 август 2022, 11:49

Қашқадарёда автомобиль ёниб кетиши оқибатида ҳайдовчи вафот этди

Қашқадарёнинг Қамаши туманида Lacetti автомашинаси йўлнинг қатнов қисмига чиқиб кетган Gentra автомобили билан тўқнашув натижасида ёниб кетди. Оқибатда Lacetti ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Фарғонада ИИБ ходимлари мастлигини текшириш учун олиб кетаётган фуқаро йўлда вафот этди
29 август 2022, 09:31

Фарғонада ИИБ ходимлари мастлигини текшириш учун олиб кетаётган фуқаро йўлда вафот этди

Фарғона вилояти Қувасой шаҳрида ИИБ ходимлари мастлигини текшириш учун олиб кетаётган фуқаро вафот этди. Судга оид тиббий экспертиза унинг ўлимига бир қанча сурункали касалликлар сабаб бўлганини қайд этди. Ҳолат юзасидан текширув ўтказилмоқда.

Жиззахдаги ЙТҲ оқибатида пиёда вафот этди
25 август 2022, 11:20

Жиззахдаги ЙТҲ оқибатида пиёда вафот этди

Жиззах вилоятида Тошкент йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётган Cobalt ҳайдовчиси пиёдани уриб юборди. Фуқаро олган оғир тан жароҳатлари оқибатида шифохонада ҳаётдан кўз юмди.

Тошкентда янги қурилган уйлардан 118 дона ўт ўчириш мосламаси ўғрилаб кетилди
24 август 2022, 14:28

Тошкентда янги қурилган уйлардан 118 дона ўт ўчириш мосламаси ўғрилаб кетилди

Тошкентда фуқаро янги қурилган уйлардан 118 дона ўт ўчириш мосламасини ўғрилаб кетганликда гумонланмоқда. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Қамчиқдаги авария оқибатида Isuzu ҳайдовчиси ва йўловчиси ҳалок бўлди
22 август 2022, 09:54

Қамчиқдаги авария оқибатида Isuzu ҳайдовчиси ва йўловчиси ҳалок бўлди

«Тошкент-Ўш» йўлининг Қамчиқ довонидан ўтувчи қисмида Isuzu юк автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, олдида ҳаракатланиб кетаётган иккита Lacetti билан тўқнашиб, йўлни ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилди. Натижада ҳайдовчи ва йўловчи оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этди.

Тошкентда авария оқибатида йўловчи вафот этди
18 август 2022, 10:21

Тошкентда авария оқибатида йўловчи вафот этди

Тошкентнинг Миробод тумани Кичик халқа автомобиль йўли кўчасида Nexia ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўлни ажратиб турувчи бетон тўсиққа бориб урилди. Натижада автомобиль йўловчиси олган тан жароҳатлари билан шифохонага олиб кетилаётганда вафот этди.

Тошкентда ободонлаштириш ишчиси Spark уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди
16 август 2022, 18:46

Тошкентда ободонлаштириш ишчиси Spark уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди

Тошкент ҳайвонот боғи олдидаги кўчада Spark ҳайдовчиси йўл четида турган шаҳар ободонлаштириш бошқармаси ишчисини уриб юборди. Ҳодиса оқибатида пиёда воқеа жойида вафот этди.

Қаршида фуқаро ўзини ёқиб юборишга уринди
16 август 2022, 15:36

Қаршида фуқаро ўзини ёқиб юборишга уринди

Прокуратура Қаршидаги чарм заводи яқинида содир бўлган воқеани ўрганмоқда. Бу ерда аҳоли касалликларни келтириб чиқараётган ҳид ва ҳавонинг ифлосланишидан шикоят қилиб йиғилишганди. Фуқаролардан бири завод раҳбарияти таҳдид қилганини айтиб, ўзини ёқиб юборди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг